1

​Петропавловск-Камчаткада автобус 1,5 километргача судраб борган аёл вафот этди(Видео)

ДУНЁ 20.02.2017, 11:50
Теглар: Видео, ЙТҲ, Фожиа, Аёл, Россия, Автобус, YouTube
​Петропавловск-Камчаткада автобус 1,5 километргача судраб борган аёл вафот этди(Видео)

Камчаткадаги касалхоналардан бирида автобус 1,5 километргача судраб борган йўловчи аёл вафот этди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Петропавлоск-Камчатка шаҳрида Daewoo автобусини бошқариб бораётган 58 ёшли ҳайдовчи йўловчиларнинг автобус салонидан тушиб улгурганига эътибор қаратмай, очиқ эшиклар билан йўлга тушган. Бунинг оқибатида 52 ёшли аёл автобусдан тушиб қолган, аммо ҳайдовчи унинг тушиб қолганини сезмай, 1,5 километргача аёлни судраб борган. Аёл олган оғир тан жароҳати туфайли 17 февраль куни касалхонада вафот этди. Полиция берган маълумотга кўра, аёлни эшик қисиб қолган ва уни автобус 1,5 километргача судраб борган. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари на ҳайдовчининг, на йўловчиларнинг, на йўлда ҳаракат қилган автомобиль эгаларининг аёлнинг автобусдан тушиб қолишига эътибор қаратмаганлигига ойдинлик киритмоқда.

Шарҳлар

Тошкент вилоятида тўртта автомобиль иштирокида дахшатли автоҳалокат содир бўлди(видео)

24.05.2024, 15:20

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалганди. Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан хабар берди.Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 май куни соат...
Россияда ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

20.05.2024, 14:58

Россияда вояга етмаган болаларга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилган 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия...
Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

15.05.2024, 13:53

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.Маълум бўлишича, Туркманистон фуқароларини туркман чегарачилари...
Санкт-Петербургда йўловчи автобус дарёга тушиб кетди

10.05.2024, 18:04

Санкт-Петербург шаҳри марказида ичида ўнлаб йўловчилар бўлган автобус Мойка дарёсига қулади. Ҳолат акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Бу ҳақда РИО Новости хабар берди.“Фонтанка” нашри гувоҳларга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1