1

​Америкалик эркак болаларига ибрат бўлиш учун топиб олган 14 минг долларни эгасига қайтарди

ДУНЁ 18.04.2017, 15:33
Теглар: Ота, АҚШ
​Америкалик эркак болаларига ибрат бўлиш учун топиб олган 14 минг долларни эгасига қайтарди

Америкалик эркак йўл бўйидан ичига пул солинган сумка топди, деб хабар берди ичидан Tjournal.ru нашри.

2017 йилнинг 8 апрель куни Американинг Огайо штатидаги Колумбис шаҳрида яшовчи Жейк Бауэрс (Jake Bowers) рафиқаси ва икки фарзанди билан сайр қилиш учун хиёбонга кетаётганда йўл бўйида ётган сумкага кўзи тушди. У буни ноутбук солинган сумка, деб ўйлади. Шунинг учун рафиқасидан тўхташни сўради. Сумкани очганда, ичига юз долларлик купюралар тўлдирилганини кўрди. Сумкада 14 минг доллардан ташқари, ҳужжатлар ҳам бор эди. Жейк фарзандларига намуна бўлиш учун пул солинган сумкани полиция участкасига топширди.

“Бу пуллар ёрдамида машина учун олинган кредитни ёпишим ёки таътилда бирор жойда дам олишим, эҳтиёжим учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ёки бирорта керакли буюмни сотиб олишим мумкин эди”, дейди Жейк Бауэрс.

Сумкадан топилган ҳужжат ёрдамида унинг эгаси топилди. У ўша куни автомобиль сотиб олиш учун йўлга чиққан, аммо машина сотиб олмаган ва сумкани машина томида эсдан чиқариб қолдирган. Машина йўлга тушгач, сумка ерга тушиб қолган.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1