1

​ФВВ огоҳлантиради: Қамчиқ йўлида кўчки ёриғи пайдо бўлди

ЖАМИЯТ 24.04.2017, 10:05
Теглар: Фвв
​ФВВ огоҳлантиради: Қамчиқ йўлида кўчки ёриғи пайдо бўлди

А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобил йўлининг 243,7.(166,7).кмда (Наманган вилояти Поп тумани ҳудуди) водий йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонида 80 м баландликда мавсумий ёғингарчиликлар натижасида узунлиги 40 м га тенг кўчки ёриғи пайдо бўлган.

Шу боис, автоуловлар ҳаракатланишининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, автомобил йўлининг 243,5 - 243,8 км ва 229,7 - 230 км оралиқларида Ўш йўналишидаги ярмида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чеклатилиб, Тошкент йўналишидаги ярми орқали икки томонлама ҳаракат амалга оширилмоқда.

Ушбу ҳудудда хавф бартараф этилмагунга қадар ФВВ, ИИВ ЙПХ, “Қамчиқавтойўл” ходимларидан иборат туну-кун навбатчилик ташкил қилинди.

“Қамчиқ” давони орқали ҳаракатланганда эътиборга олишингизни ва хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни сўраймиз.

А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 153 (230) км да ер кўчкиси билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида “Қамчиқавтойўл” ИЙФК ходимлари билан ҳамкорликда хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда “Диққат тупроқ кўчиш хавфи бор”, “Тўхташ мумкин эмас” ва “Тўхтаб туриш таъқиқланади” йўл белгилари ўрнатилди ҳамда хавфсизлик нуқтаи назардан икки томонлама ҳаракат йўлнинг бир томонига ўтказилди.

Хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

Шарҳлар

⚡️ Расмий ахборот: Норин дарёсининг дамбаси мустаҳкамланмоқда, суви камайтирилди

27.01.2023, 10:26

Сал аввал ижтимоий тармоқларда Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани ва қирғоғи емирилаётгани айтилган эди. Шундан сўнг, ФВВ вазиятни назоратга олганини маълум қилди. Айни пайтда ҳолат...
Сувда оқиб кетаётган бир болани қутқариш учун икки қутқарувчининг чўкиб кетгани ҳодисасига ФВВ ойдинлик киритди (видео)

12.07.2022, 11:59

Ижтимоий тармоқларда “Тақиқланган жойда чўмилган болаларни қутқарамиз деб қутқарувчиларни ўзи чўкиб кетди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалмоқда.  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ушбу ҳодиса ўрганилди, дея хабар...
ФВВ қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

28.01.2022, 09:05

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди.Маълумот учун, ҳолат 2022 йилнинг 28 январь кунидан 31 январь кунигача давом этиши мумкин.Шунингдек,...
ФВВ Чимёнда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирмоқда

03.01.2022, 16:28

ФВВ маълумотига кўра, 2022 йил 3 январь соат 08:00дан 4 январь соат 08:00гача Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1