1

​Лоланинг синглиси Асалнинг тўйидан репортаж(Фото ва видео)

ШОУ-БИЗНЕС 01.05.2017, 06:19
Теглар: Видео, Фото, Тўй, Лола Йўлдошева
​Лоланинг синглиси Асалнинг тўйидан репортаж(Фото ва видео)

30 апрель, якшанба куни Лоланинг синглиси Асал Йўлдошева турмушга чиқди.

Келин-куёв Азиз ва Асалнинг тўйлари пойтахтдаги “Эзидиёр” ресторанида бўлиб ўтди. Эсингизда бўлса, Асал опасининг “Love me”, “Super love” клипларида суратга тушган эди.

Асалнинг тўйи унутилмас ва бетакрор лаҳзаларга бой бўлди, десак муболаға бўлмайди.


19 ёшли Асал никоҳ кечасида онасига атаб қўшиқ куйлади. Лоланинг бундан бир неча йиллар куйланган “Онажоним” деб номланган қўшиғи Асал тилидан жаранг сочди. Мазкур қўшиқ Асалнинг онаси Гулнора Йўлдошева учун кутилмаган совға бўлди.

Бундан ташқари, Асал отаси Равшанбек Йўлдошев билан Лола ва Dj Piligrim ижросидаги “Imagine” қўшиғи садолари остида рақсга ҳам тушди. Худди шу қўшиқ жаранги остида келин-куёвнинг илк рақси ҳам амалга оширилди.

Маълумот учун, Асал ҳозирда Москва давлат халқаро алоқалар институтида таҳсил олади.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1