1

​ФВВ Ўзбекистонда юз берган зилзила юзасидан ахборот берди

ЖАМИЯТ 03.05.2017, 12:55
Теглар: Зилзила, Фвв
​ФВВ Ўзбекистонда юз берган зилзила юзасидан ахборот берди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бугун, 3 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кузатилган зилзила юзасидан ахборот берди. Ахборотда маълум қилинишича, зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмаган.

«Тошкент» сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, 2017 йилнинг 3 май куни соат 09:47да Республикамизнинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган. Зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 295 км узоқликда Тожикистон Республикаси ҳудудига тўғри келади. Эпицентрда қайд этилган зилзила магнитудаси М=6,0 ни ташкил этди.

Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Фарғонада 4,5 балл, Андижонда 4 балл, Тошкентда 3,5-4 баллни ташкил этган.

Шарҳлар

⚡️ Туркияда зилзила қурбонлари 6 минг нафарга, Сурияда эса 2 минг нафарга яқинлашди

08.02.2023, 10:49

Туркияда зилзилалар сабаб 5 минг 894 киши ҳаётдан кўз юмди, 8 минг киши қутқарилди.Бу ҳақда Вице-президент Фуат Октай маълум қилди.Қайд этилишича, айни пайтга қадар зилзилаларда...
Нидерланд сейсмолог олими Туркиядаги зилзилани уч кун олдин прогноз қилгани маълум бўлди

06.02.2023, 13:15

Аввал хабар қилганимиздек, Туркиянинг жануби-шарқида, Сурия билан чегара яқинида 7,4 баллик кучли зилзила юз берди. Шунингдек, зилзила Туркиядан ташқари Сурия, Кипр ва Ливанда ҳам кўплаб...
Туркияда кучли зилзила содир бўлди, қурбонлар бор (видео)

06.02.2023, 09:34

Туркия жанубида 1 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Газиантеп шаҳри яқинида 7,4 магнитудали зилзила юз берди. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри аҳоли...
⚡️ Расмий ахборот: Норин дарёсининг дамбаси мустаҳкамланмоқда, суви камайтирилди

27.01.2023, 10:26

Сал аввал ижтимоий тармоқларда Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани ва қирғоғи емирилаётгани айтилган эди. Шундан сўнг, ФВВ вазиятни назоратга олганини маълум қилди. Айни пайтда ҳолат...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1