1

​Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими яхшиланади

ЖАМИЯТ 02.06.2017, 10:22
Теглар: Президент фармони, Фвв
​Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими яхшиланади

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими фаолиятини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вазифалари белгиланди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси, Кичик ҳажмли кемалар давлат инспекцияси, шунингдек, Фанлар академияси Сейсмология институтининг Тезкор хабарлар хизмати Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилди.

Юқорида қайд этилган ташкилотларнинг вазирлик тизимига ўтказилиши муносабати билан тинчлик ва ҳарбий даврда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, гидротехник иншоотларнинг барқарор ишлаши, гидрометеорологик ва сейсмологик кузатувлар, кичик ҳажмдаги кемалардан бехатар фойдаланиш, сув ҳавзаларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфи ва омилларини олдиндан аниқлаш, улар вужудга келишини барвақт профилактика қилиш ва олдини олишни таъминлаш ҳамда бошқа вазифалар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг янги асосий вазифалари этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу фармони фавқулодда вазиятлар ривожланиш хавфи юқори бўлган туманларда (шаҳарларда) фавқулодда вазиятлар бўйича қўшимча бўлимлар ва қутқарув отрядлари ташкил этиш орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимининг салоҳиятини мустаҳкамлаш ва қуйи бўғинларини кенгайтиришга қаратилган.

Мазкур фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ҳам шундай ҳудудий комиссиялар ташкил этилганини таъкидлаш зарур. Уларнинг таркибига аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлашда иштирок этадиган барча даражадаги мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари киритилди.

Қуйидагилар Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;

вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар шаҳарлар ҳокимликларининг вазифаларини белгилаш ва қарор қабул қилиши бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳар йили фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган фуқаро муҳофазаси (баҳор мавсумида), аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш (куз мавсумида) ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг авария, ҳалокат, табиий ва бошқа офатлар оқибатида жабрланган фуқаролар, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда иштирок этган шахсларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш, тиббий реабилитация қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш.

Фармонни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари имзоланди.

Фармоннинг тўлиқ матни ва унга шарҳ ЎзАда келтирилган.

Шарҳлар

⚡️ Расмий ахборот: Норин дарёсининг дамбаси мустаҳкамланмоқда, суви камайтирилди

27.01.2023, 10:26

Сал аввал ижтимоий тармоқларда Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани ва қирғоғи емирилаётгани айтилган эди. Шундан сўнг, ФВВ вазиятни назоратга олганини маълум қилди. Айни пайтда ҳолат...
Сувда оқиб кетаётган бир болани қутқариш учун икки қутқарувчининг чўкиб кетгани ҳодисасига ФВВ ойдинлик киритди (видео)

12.07.2022, 11:59

Ижтимоий тармоқларда “Тақиқланган жойда чўмилган болаларни қутқарамиз деб қутқарувчиларни ўзи чўкиб кетди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалмоқда.  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ушбу ҳодиса ўрганилди, дея хабар...
ФВВ қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

28.01.2022, 09:05

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди.Маълумот учун, ҳолат 2022 йилнинг 28 январь кунидан 31 январь кунигача давом этиши мумкин.Шунингдек,...
ФВВ Чимёнда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирмоқда

03.01.2022, 16:28

ФВВ маълумотига кўра, 2022 йил 3 январь соат 08:00дан 4 январь соат 08:00гача Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1