1

​ФВВ кескин ҳарорат кўтарилиши ва кучли шамолдан огоҳлантирмоқда

ЖАМИЯТ 16.06.2017, 17:03
Теглар: Фвв
​ФВВ кескин ҳарорат кўтарилиши ва кучли шамолдан огоҳлантирмоқда

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дам олиш кунлари кучли шамол кузатилиши ва ҳарорат кўтарилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Вазирлик хабарномасида келтирилишича, дам олиш кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилиши мумкин.

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан, 16-19 июн кунлари ёғингарчиликсиз, 17-18 июнь кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 17 июн куни шамол тезлиги 15-20 м/с (25-34 км/с) кучаяди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шамол кучайиши дарахтларнинг қулашига ва электр узатиш линияларининг узилишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиради.

Вазирлик шамол кучайиши даврида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўрамоқда.

Шарҳлар

⚡️ Расмий ахборот: Норин дарёсининг дамбаси мустаҳкамланмоқда, суви камайтирилди

27.01.2023, 10:26

Сал аввал ижтимоий тармоқларда Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани ва қирғоғи емирилаётгани айтилган эди. Шундан сўнг, ФВВ вазиятни назоратга олганини маълум қилди. Айни пайтда ҳолат...
Сувда оқиб кетаётган бир болани қутқариш учун икки қутқарувчининг чўкиб кетгани ҳодисасига ФВВ ойдинлик киритди (видео)

12.07.2022, 11:59

Ижтимоий тармоқларда “Тақиқланган жойда чўмилган болаларни қутқарамиз деб қутқарувчиларни ўзи чўкиб кетди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалмоқда.  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ушбу ҳодиса ўрганилди, дея хабар...
ФВВ қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

28.01.2022, 09:05

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди.Маълумот учун, ҳолат 2022 йилнинг 28 январь кунидан 31 январь кунигача давом этиши мумкин.Шунингдек,...
ФВВ Чимёнда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирмоқда

03.01.2022, 16:28

ФВВ маълумотига кўра, 2022 йил 3 январь соат 08:00дан 4 январь соат 08:00гача Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1