1988 йилда хитойлик Цзоу Хонгян (Zou Hongyan) ўғир фарзанд кўрган эди, деб ёзди Pozitivno.me нашри .
Аммо туғруқ асоратсиз ўтмади. Аёлнинг ўғлида церебрал фалажлик аниқланиб, у бир умр ногиронликка маҳкум бўлди. Шифокорлар Цзоудан боласидан воз кечишни, у жисмоний муаммолар туфайли тўлақонли ҳаёт кечира олмаслигини, онасига бир умр юк бўлишини таъкидлашди.
Цзоунинг турмуш ўртоғи ҳам боладан воз кечишни талаб қилди. Бироқ Цзоу шифокорларнинг ҳам, эрининг ҳам гапига қулоқ солмади. Турмуш ўртоғи билан ажрашиб, ҳаётини фарзандининг тарбиясига ва уни оёққа турғазишга бағишлади.
Цзоу ўзи ва боласини боқиш учун бир пайтнинг ўзида учта жойда ишлади. Ишдан қайтгач, кечқурунлари ўғли билан онгни ва ҳис-туйғуларни ривожлантирувчи ўйинлар ўйнади. У ҳатто ўғлига бамбук таёқчаларидан фойдаланишни ҳам ўргатди. Ўша пайтларни Цзоу шундай хотирлайди: “Ўғлимнинг жисмоний камчиликларидан уялишини истамадим. Шунинг учун қаттиққўллик билан ўз муаммолари устида ишлашни талаб қилдим”.
Орадан 29 йил этиб, мазкур Дин Дин исмли бола Пекин университетининг атроф-муҳит ва техника йўналиши бўйича бакалавр босқичини тугатиб, Гарвард университетининг ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга кирди. Аёл ўзининг шундай меҳнатсевар ва тиришқоқ ўғли борлигидан фахрланади. Ўз навбатида йигит ҳам онасидан жуда миннатдор! Она муҳаббати буюк мўъжизаларни яратишга қодир!
06.07.2017, 16:42
Америкалик полициячилар қабристонда рўй берган воқеани ўрганмоқда, деб хабар берди Ntv.ru нашри. 48 ёшли Шерри Рихтер ўғлининг ҳаддан ортиқ семизлиги туфайли ундан қутулмоқчи бўлди. Аёл...04.07.2017, 11:06
Хонанда Лола Instagram`даги саҳифаси орқали ёш болаларга ота-оналар томонидан тез-тез айтилиши керак бўлган ибораларни ёзиб қолдирди. “Фарзандингиз оғир-босиқ, бахтли, ўзига ишончи юқори бўлиб улғайишини, энг...29.06.2017, 16:48
Тайванда йиллар ўтган сари қаримайдиган аёллар оиласи яшаши аниқланди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Мазкур оилада нафақат уч опа-сингил, балки уларнинг онаси ҳам жуда ёш кўринади....27.06.2017, 15:40
Бу актрисанинг ижоди давлат буюртмасига кўра суратга олинган “Йўл бўлсин” фильмидан бошланган. Зебо Наврўзова режиссёрлигидаги “Ромео ва Жульетта” картинаси эса унга машҳурлик олиб келди. Кейинчалик...