1

АНДИЖОНДА ЎЗИНИ ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА КИЛУВЧИ ИДОРА ХОДИМИ ДЕБ ТАНИШТИРГАН ТОВЛАМАЧИ УШЛАНДИ

ЖИНОЯТ 28.08.2017, 17:02
АНДИЖОНДА ЎЗИНИ ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА КИЛУВЧИ ИДОРА ХОДИМИ ДЕБ ТАНИШТИРГАН ТОВЛАМАЧИ УШЛАНДИ

Олтинкўл туманида яшовчи Я.Ф. 2017 йил 11 август куни қўл телефонида “Одноклассники” ижтимоий тармоғи орқали ўзини Парпиев Бехруз деб атаган шахс билан танишиб қолди. Орадан 11 кун ўтгач Бехруз билан Андижон шаҳри, Бобур майдони ёнида учрашишди.

Кутилмаганда “Бехруз” Я.Ф нинг “Самсунг” русумли қўл телефонини олиб қўйиб, ўзини хукукни мухофаза килувчи идора ходими эканлигини билдирди. Я.Ф.нинг телефонидан 32 та порнографик мазмундаги видео тасвирлар чиққанлигини айтиб, ушбу видео тасвирлар учун қонуний чора кўришлик билан қўрқитади. Ноилож қолган Я.Ф ўзига нисбатан қонуний чора кўрилмаслиги эвазига 100 АҚШ доллар беради.

Орадан бир неча кун ўтиб Бехруз Я.Ф.га қўнғироқ қилиб, 2017 йил 26 август кунига қадар яна 200 АҚШ доллари ва 50.000 сўм миқдорида пулни талаб қилади. Агарда ушбу пулларни бермаса, маҳалласига бориб оиласи ва танишларига шарманда қилиб, қаматиб юбориш билан қўрқитади.

Унинг аризаси юзасидан 26 август куни Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган “Автошоҳбекат”да “Бехруз” Я.Ф.дан кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ доллари ва 50.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланди.

Олиб борилган суриштирув харакатлари давомида Парпиев Бехруз аслида, Андижон тумани, Серфайз кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган Г.И. эканлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1