1

​ХОРАЗМЛИК АЁЛ 300 МИНГ СЎМЛИК ЗИРАК УЧУН 4 ЁШЛИ ҚИЗЧАНИ ЎЛДИРДИ

ЖИНОЯТ 02.10.2017, 12:03
Теглар: Жиноят, Қотиллик, Хоразм
​ХОРАЗМЛИК АЁЛ 300 МИНГ СЎМЛИК ЗИРАК УЧУН 4 ЁШЛИ ҚИЗЧАНИ ЎЛДИРДИ

Шу йилнинг апрель ойида Хонқа туманининг Олажа қишлоғи, "Ойдин ҳаёт” маҳалласида рўй берган воқеа эшитганларни ҳайратга солди. Кимдир ачинди, кимдир куйинди. Аёл кишининг жиноятга қўл ургани ва бунга нима сабаб бўлганлиги ҳақидаги гап-сўзлар аҳоли вакиллари томонидан турлича талқин этилди. Муҳокамага сабаб бўлган воқеа аслида қандай рўй берганди?

Тушлик маҳали уйдан кўчага чиқиб, ён-атрофни кузатаётган Раъно Қиличеванинг кўзи ўйнаб ўтирган қизалоқларга тушади. Секин-аста уларнинг ёнига бориб, ҳаракатини кузатади. Хаёлига келган ўйни тезда режага айлантириб, секин гап бошлайди. У қизалоққа дўкондан музқаймоқ олиб беришини айтиб олиб кетди.

Аёл эса йўлни дўкон томонга эмас, бошқа ёққа буради. Гап билан қизчани чалғитишга уринади. Қўшни аёлни бувиси каби меҳрибон деб билган қиз оғилхонага киришгач, ваҳимага тушади.

“Қани, қулоғингдаги зиракни еч”, деган таҳдиддан, қўрқувдан қалтирайди. Бола — бола-да, 4 ёшли қизчанинг қўлидан йиғлашдан бошқа нимаям келарди. Унинг йиғиси атрофдагиларнинг диққатини тортиши мумкин, деган хаёлда қўлига ғиштни олиб, бошига уради. Қизча ҳушидан кетиб ерга йиқилади. Энди Раъно қизалоқнинг жим бўлиб қолганлигидан сергак тортиб, ҳали ҳушига келса, уйидагиларга айтиб беради, деган хаёлда уни йўқотиш пайига тушади. Қўлига болтани олиб, қизчанинг бошига кетма-кет зарба бера бошлайди. Шусиз ҳам ҳушини йўқотган қизча бунга дош беролмай жон беради.

Қизчани ўлдириб, энди унинг жасадини йўқотиш режасини тузади. Жиноятини яшириш мақсадида жасадни сомон ва тош билан бостиради.

Жиноятчининг бор-йўғи 4 йил умр кўрган қизчанинг ҳаётига зомин бўлишига асосий сабаб бир жуфт тилла зирак эди. Ҳа, у айнан 300 минг сўмлик зирак учун одам ўлдириш каби қабиҳ жиноятга қўл урди.

Жиноят содир этган куни зиракни оғилхона девори ёриғига бекитиб қўйишни унутмаган Раъно Қиличева ҳеч нима кўрмагандек маҳалладошлари, қизчанинг оила аъзоларига қўшилиб, Лайлони излашади. Ички ишлар ходимлари оёққа туриб, кечаю кундуз қизчани қидиришаётганлигини билса ҳам, икки кун мобайнида бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этмайди, аммо кўнглига ғулғула тушиб, жасадни яширган жойидан олиб, қўшнисининг оғилхонаси томонга олиб бориб, устига сомон ва тош ташлайди. У ўзини қанчалик хотиржам тутишга уринмасин, қилаётган хатти-ҳаракатлари ички ишлар ходимларининг зийрак нигоҳидан четда қолмаган эди.

Ҳар ким қилмишига яраша жазо олади. Раъно Қиличева томонидан содир этилган жиноят ҳам жазосиз қолмади. Унинг жиноий қилмиши судда кўриб чиқилиб, 13 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Раъно КАМОЛОВА,

жиноят ишлари бўйича

Хоразм вилоят суди судьяси.

Наргиза БЎРОНОВА, журналист.

Шарҳлар

Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати тўхтатилади

07.05.2024, 14:02

Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда 7-9 май кунлари автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти хабар берди.Маълум қилинишича, Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида...
Хоразмда боғча опа болаларни калтаклаб, бармоғига игна санчди(видео)

06.05.2024, 17:56

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларни калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат...
Хоразмда юрист пора билан қўлга тушди

02.05.2024, 14:12

Ўтказилган тезкор тадбирда Хоразм вилояти Шовот туман ҳокимлигининг юрисконсульти М.С. “Ю.Қ.” фермер хўжалигига қарашли 70 гектар ер майдонини 3 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро С.Ю.нинг номига  ўтказиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 500...
Хоразмда 38 ёшли аёл уйига келган меҳмон аёлни ўлдириб қўйган

22.04.2024, 18:36

Хоразмда бир аёл уйига меҳмон бўлиб келган аёлни ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборган. Бу ҳақда Хоразм вилояти прократураси хабар берди.Жорий йилнинг 17 апрель куни содир бўлган....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1