1

ОДАМЛАРНИ КОРЕЯГА ИШГА ЖЎНАТМОҚЧИ БЎЛГАН ФИРИБГАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 06.10.2017, 12:41
ОДАМЛАРНИ КОРЕЯГА ИШГА ЖЎНАТМОҚЧИ БЎЛГАН ФИРИБГАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

2017 йилнинг 29 июль куни, муқаддам судланган Мусинова Озода Толибовна, ўзганинг мулкини алдов ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Миробод тумани ҳудудида, фуқаро Азимов Муминжон Максудовичнинг ишончига кириб, уни Корея Республикасига ишлашга юборишни ваъда қилиб, 1.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган ва О.Т.Мусиновани ушлаш чоралари кўрилган, деб хабар беради ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, О.Т.Мусинова аниқланган ва ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1