1

ТИЛЛА ТАҚИНЧОҚ ЎҒРИЛАРИ ҚЎЛГА ТУШДИ

ЖИНОЯТ 13.10.2017, 16:46
ТИЛЛА ТАҚИНЧОҚ ЎҒРИЛАРИ ҚЎЛГА ТУШДИ

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, Олмалиқ шаҳрининг Металлурглар кўчасидаги хонадонларнинг бирида яшовчи фуқаро ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, номаълум шахс уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, нархи тахминан 5 миллион 300 минг сўм бўлган бир дона занжир, бир жуфт сирға, бир дона узук ва “Самсунг-5” русумли уяли телефонини ўғирлаб кетганини маълум қилган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги расмий сайти.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида, ушбу жиноятни шу шаҳарда яшовчи 1983 йилда туғилган Х.А., 1984 йилда туғилган Т.Т. ва Оҳангарон туманида яшовчи 1994 йилда туғилган Х.Ш.лар содир этганликлари аниқланиб ушланди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1