1

БЕКАТДАГИ ЎҒРИЛИК ФОШ ҚИЛИНДИ

ЖИНОЯТ 23.10.2017, 14:19
БЕКАТДАГИ ЎҒРИЛИК ФОШ ҚИЛИНДИ

2017 йилнинг 21 октябрь куни тахминан соат 08:00 ларда, Череповская Светлана Викторовна, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яшнобод туманида жойлашган бекатда, фуқаро Олимова Наргиза Муслимовна чалғиганлигидан фойдаланиб, унинг сумкасидан 800.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик, яъни жабрланувчиниг сумкасидан мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш (киссавурлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1