1

​ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИ СУДДА ТЎЛАГАНОВ ИСЛОМГА ҚАНЧА МУДДАТ СЎРАДИ?

ЖИНОЯТ 24.10.2017, 16:15
Теглар: ​Жасурбек Иброхимов
​ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИ СУДДА ТЎЛАГАНОВ ИСЛОМГА ҚАНЧА МУДДАТ СЎРАДИ?

Бугун Тошкент шаҳар Миробод тумани Жиноят ишлари бўйича суди Боровский коллежининг марҳум талабаси Жасурбек Иброҳимов бўйича мажлисни давом эттирди. Унда Давлат айбловчиси Акромов Бахтиёрнинг судланувчи Тўлаганов Исломбекка нисбатан қандай жазо қўлланилиши тўғрисидаги қарорини эшитди.

Давлат айбловчиси Акромов Бахтиёр сўзларидан:

“Давлатимизнинг бош вазифаларидан бири инсон ҳақида ғамхўрлик қилишдир. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон омили, унинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари қатъий мустаҳкамланиб қўйилган. Чунончи, Конституциямизнинг 18-моддасида Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенглиги қайд этилган бўлса, 19-моддада Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари даҳлсизлиги, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги белгиланган. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эса инсоннинг яшаш ҳуқуқи ва қадр-қиммати, озодлиги ва хавфсизлиги шаъни ва обрўйини ҳимоя қилиш каби ҳуқуқлари мустаҳкамланган. Ушбу халқаро ҳуқуқий меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳам асосий негизини ташкил қилади. Шуни таъкидлаш жоизки, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари суд-ҳуқуқ соҳаларининг меъёрлари билан ҳимоя қилинади. Инсоннинг ҳаёти ва соғлиги шахснинг бебаҳо бойлиги саналади ва унинг бу бойликлардан маҳрум этилиши ёки уларга шикаст етказилиши шахс учун катта фожеа ҳисобланади. Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи бўлиб, унга тажовуз қилиш энг оғир жиноят ҳисобланади. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш, бунинг оқибатида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлувчи оғир жиноят бўлиб, унга қарши кураш олиб бориш ҳуқуқ тартибот органларининг асосий вазифаси саналади. Инсон ҳаёти ва фуқароларнинг яшаш ҳуқуқларига қаратилган изчил саъё-ҳаркатларга қарамасдан айрим кимсалар инсонларнинг яшаш ҳуқуқига қарши қаратилган жиноятларни содир этмоқдалар. Ана шундай шахслардан бири темир панжара ортида ўтирган судланувчи Тўлагановдир. Бугун биз Тўлагановга нисбатан бўлган жиноят ишини кўриб чиқиб, якунлаш арафасида турибмиз. Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Тўлаганов ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида Иброҳимовнинг бош қорин ва ҳаёт учун муҳим бошқа соҳаларига қўл ва оёғи билан уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган кўплаб жароҳатлар етказган. Суд мажлисида Ислом Тўлаганов унга эълон қилинган айбловга иқрор эмаслигини қайд этиб ўтган бўлсада, унинг айби жабрланувчи ва гувоҳларнинг берган кўрсатмалари, шифохоналарда жабрланувчи Иброҳимов номига юритилган касаллик тарихи ҳужжатлари, судга оид тиббиёт экспертиза хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосали, Алиева томонидан тақдим этилган жиноят иши бўйича ашёвий далиллар, комиссиявий судга оид тиббиёт судга оид тиббиёт экспертиза хулосаси, судга оид биологик экспертиза хулосаси, тиббий маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Дастлабки тергов органлари томониданТўлагановнинг айби ЎзР Жиноят кодексининг 104-моддаси, 3-қисми “Д” банди билан тўғри малакаланиб, баҳо берилган. Унга нисбатан жазо тайинлашда унинг шахсини содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусияти, жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиш лозим бўлади.”

Давлат айбловчиси судланувчи Исломбек Тўлагановни ЎзР Жиноят кодексининг 104-моддаси, 3-қисми “Д” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, ЎзР Жиноят Кодексининг 85-моддасига асосан унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни, ушбу жазони умумий тартибдаги колонияда ўташни белгилашни сўради.

Мазкур суд иши 26 октябрь куни ўз ишида давом этади. Унда томонларнинг адвокатларининг музокаралари бўлиб ўтади.

Шарҳлар

​СУД МАРҲУМ ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВНИНГ ЯҚИН ДЎСТИНИНГ КЎРСАТМАСИНИ ТИНГЛАДИ

13.10.2017, 12:12

Тошкент шаҳар Миробод туман Жиноят ишлари бўйича судида гувоҳ, Жасурнинг яқин дўсти Фирдавс Фарҳодзоданинг кўрсатмаларини тинглади. Фирдавс 2 май куни Ислом Жасурни ҳаммани олдида масҳара...
​2-БОЛАЛАР ШИФОХОНАСИ ҲАМШИРАСИ ЖАСУРДАН ЭШИТГАНЛАРИНИ СУДГА АЙТИБ БЕРДИ

13.10.2017, 11:17

Тошкент шаҳар Миробод тумани Жиноят ишлари бўйича судда П.Ф. Боровский номли тиббиёт коллежининг талабаси Жасурбек Иброҳимов ўлими юзасидан олиб борилган навбатдаги суд ишида айблов тарафи...
​СУД ТИББИЙ ЭКСПЕРТИ ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВ ИШИ БЎЙИЧА ЎЗ ХУЛОСАЛАРИНИ АЙТДИ

11.10.2017, 12:37

Тошкент шаҳар Миробод туман Жиноят ишлари бўйича судида П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан кўрилаётган навбатдаги суд мажлисида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Суд...
​П.Ф.БОРОВСКИЙ ТАЛАБАСИ ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВНИНГ ЎЛИМИ ЮЗАСИДАН СУД ШИФОКОРЛАРНИНГ КЎРСАТМАЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

07.10.2017, 14:41

6 октябрь куни Тошкент шаҳар Миробод туман Жиноят ишлари бўйича судда П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1