1

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик йигит ногирон қизни зўрлади

ЖИНОЯТ 11.11.2019, 18:07
Теглар: Россия, ўзбекистонлик
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик йигит ногирон қизни зўрлади

 

Санкт-Петербургда такси чақирган ногирон қиз зўрланган. Бу ҳақда «Фонтанка»га таяниб маълум қилинмоқда.

Маълумотга кўра, 28 ёшли ногиронлар аравачасига михланган қиз 10 ноябрь куни полицияга мурожаат қилган. Унинг айтишича, кечқурун соат 1 да Горелово посёлкасидаги уйига такси чақирган, такси келгач эса кетмасликка қарор қилган. 

Аниқланишича, ҳайдовчи бунинг сабабини тушунтиришни талаб қилган, қизни машинага ўтқазиб, аравачани багажга ташлаган. Айни шу пайтда киракашнинг қизни зўрлаб, 900 рублини тортиб олгани, кейин эса чақирувни бекор қилгани учун 5000 рубл талаб қилгани айтилмоқда. Йигит қизни квартирасига кузатиб қўйган, уйдан керакли суммани олган ва кетган.

Кечқурун полиция такси ҳайдовчисини Авангард кўчасида қўлга олди.  У 25 яшар Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. Унга қарши Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 162-моддаси ("Талончилик") ва 132-моддаси ("Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари") бўйича иш қўзғатилди.

Шарҳлар

Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

15.05.2024, 13:53

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.Маълум бўлишича, Туркманистон фуқароларини туркман чегарачилари...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1