1

Тарихни ўзгартирган 8 археологик топилма

ДУНЁ 09.01.2017, 10:26
Тарихни ўзгартирган 8 археологик топилма

Бугунги кунга қадар тарихчи олимлар ва археологлар томонидан тарихнинг турли даврларини чуқур ўрганиш учун кўплаб изланишлар қилинган. Қуйида ана шу изланишлар натижасидаги топилмалардан энг муҳимларини санаб ўтамиз.

Ўлик денгиз қоғозлари
Ўлик денгизнинг шимолий-ғарбий соҳилларига яқин бир нечта ҳудудда қадимий манускриптларнинг бутун тўплами топилган. 

Олимларнинг аниқлашича, мазкур қадимий ёзув акс этган қоғоз ўрами Ер юзидаги энг қадимий ҳисобланган манускриптдан ҳам 1000 йил илгари яратилган. Мазкур муҳим топилма туфайли биз қадим замонларда инсонларнинг ҳаёти қай тарзда кечгани ҳақида маълумотга эга бўламиз.

Беҳистон ёзуви
Мазкур ёзув 1598 йилда инглиз олими Роберт Шерли томонидан, унинг Форс кўрфазига ташрифи чоғида аниқланган. Мазкур ёзув ўзида бир нечта тиллардаги матнни акс эттиради. У Буюк Дорий фармонига мувофиқ қайд этилган. Мазкур ёзувлар 523-521 йиллар воқеаларини акс эттиради. Мазкур ёзувларга кўра, археологлар Месопотамия, Шумер ва Аккада каби давлатлар тарихини аниқ ўрганишга муваффақ бўлган.
  

Олдувой дараси
Мазкур дара бир неча тарихий даврларга оид топилмалар ҳудуди ҳисобланади.
Олдувой немис Энтемологи Вильгельм Каттвинкел томонидан 1911 йилда аниқланган. Тарихчи олим капалак ортидан қувиб мазкур дарага келиб қолади. У ерда қадимий одамларнинг 3 та турли тури топилган. Масалан, австралопитек одам, сезгир одам ва тўғри юрадиган одам, уч панжали отлар яъни гиппарионларнинг қолдиқлари шулар жумласидан.
  

Ангкор-Ват ибодатхонаси
Улкан тошли иншоотлар ҳақида 1601 йилдаги қайдларда маълумотлар пайдо бўлган. 

Ўшанда испаниялик Марсело Рибандейро Камбоджадаги гаройиб Ангкор-Ват ибодатхонасига дуч келади. Бироқ у ибодатхона қачон пайдо бўлгани билан боғлиқ маълумотларни аниқлай олмайди. Шунинг учун ҳам бу улкан тошли иншоот ҳақида 200 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида ҳеч қандай маълумот берилмаган. 

Ангкор-Ват  ибодатхонаси (ибодатхона-шаҳар) — дунёдаги энг йирик ибодатхона. У ўзида 5 та минорани бирлаштитрувчи уч қаватли мураккаб конструкцияни, кўплаб зина ва ўтиш жойларини мужассамлаштирган.

Ибодатхонани бежизга кхмер халқининг руҳи деб аташмайди, ахир Ангкорни бемалол буюк цивилизациянинг юраги дейиш мумкин.

Троя
Гомер ва Вергилийнинг поэмаларидан бизга яхши таниш бўлган қадимий шаҳар Илион 1870 йилларда немис археологи Генрих Шлиман томонидан аниқланган. Тарихий текширувлардан сўнг шаҳар тарихи бир неча даврларга бўлинган. Трои I дан  Трои Ixгача бўлган даврлар шулар жумласидан. Гомер асарларида қайд этилган Троя Троя VI бўлиб, у эрамиздан олдинги 1900–1300 йиларга оид. 

Помпей
Рим давлати мустамлакаси бўлгунига қадар бу шаҳар гуллаб-яшнаётган порт ва курорт бўлган. Бу ҳақда шаҳар ҳудудидан топилган кўп сонли қасрлар, ибодатхоналар театр ва хаммомлар қолдиқлари маълумот беради.

Помпейда амфитеатр ва форум ҳам бўлган. Бу ерда 20000 нафарга яқин киши истиқомат қилагн. 

Эрамизнинг 79 –йилларида шаҳарнинг кули кўкка совурилган.

Помпей шаҳри 1599 йилда Доменико Фонтано томнидан аниқланган бўлиб, уни ўрганиш ишлари эса фақатгина 1748 йилга келиб олиб борилган.

Помпейни тадқиқ қилиш археологларга римликлар ҳаётини яхшироқ ўрганиш имконини берди. Помпей топилмалари санъатда янги услуб ва йўналишлар яралишига асос бўлди. 

Ласко ғори
Ласко ғори 1940 йилнинг 12 сентябрида тўрт нафар ўсмир томонидан аниқланган.

Чўққи ичкарисида инсонлар ва ҳайвонлар ҳамда турли мавҳум рамзлар акс эттирилган 2000 дан ортиқ суратлар мавжуд. Ҳайвонлар суратлари орасида буғу, мушук, қушлар, каркидон ва айиқларнинг тасвирлари ҳам бор. Тадқиқотчиларнинг фикригша кўра,Ласко ғорида одамлар яшамаган, улар бу ерга расм чизиш учун тез-тез келиб турган. 

Розетта тоши
Гранодиоритдан ясалган мазкур тош 1799 йилда Мисрдан топилган. Тахминларга кўра, у эрамиздан олдинги 196-йилларга тегишли. 

Тошга қирол Птолемей Vга миннатдорлик мактуби қадимий миср иероглифлари ёрдамида қадимий юнон тилида ўйиб ёзилган.

Розетта тоши дастлаб ибодатхонага қўйиб қўйилган эди, кейинроқ эса Розетта қишлоғида жойлашган қалъани қуриш учун ишлатилган. 

Манба: Adme.ru

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1