1

“Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” – оилалар мустаҳкамлиги учун хизмат қилади

ЖАМИЯТ 01.11.2018, 11:27
“Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” – оилалар мустаҳкамлиги учун хизмат қилади

Бугун «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, ёш келин-куёвлар, тажрибали тренерлар, ёшлар ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этишди.

Шайхонтоҳур тумани ФХДЁ бўлими қошида ташкил этилган мазкур мактабнинг очилиш маросимида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Д.Тошмуҳамедова, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қуранбоевлар сўзга чиқиб, юртимизда ёшларнинг онгига оила муқаддас неъмат эканлигини сингдириш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини янада чуқурлаштириш масалалари ҳақида таъкидлаб, “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” мустаҳкам ва намунали оилалар кўпайишига сезиларли ҳисса қўшажагини айтиб ўтишди.

  • Ёшларнинг тақдири боғланадиган, бир бутун бўладиган маскан бу – ФХДЁбўлими.Ёш оила илк қадамини айнан шу ердан бошлайди. “Бўлғуси келин-куёв инновацион мактаби”нинг ФХДЁ бўлими қошида ташкил этилаётгани ҳам бежиз эмас, албатта. Бундай мактабларни эса кўпайтиришимиз лозим. Чунки оила илмини эгаллашёшларучун ҳар доим керак.Шунинг учун бизЁшлар иттифоқи ҳам ҳудудларимиздаги Ёшлар марказларида ташкил этилган тўгараклар сафига оила ҳақидаги дарсларни ҳам киритмоқчимиз. Чунки бола ёшлигиданоила муқаддас эканлигини, уни мустаҳкам сақлаш учун етарли билимга эга бўлиши ва лозимлигини билиши керак, –деди Қ.Қуранбоев.
  • Мен 26 ёшман.Ҳозирда ишлаш билан биргаМолия институтида магистратура босқичида таҳсил оламан. Яқинда бизШайхонтоҳур туманидаги ФХДЁ бўлимига никоҳ тузиш мақсадида ариза топширдик. 18-ноябр куни тўйимиз бўлади. Бугун оила қуриш остонасида турган ёшлар учун йўл-йўриқ кўрсатиш, уларга ҳар хил низоли вазиятларда тўғри қарор чиқариш учун кўмак бериш мақсадида ташкил қилинган “Бўлғуси келин-куёв инновацион мактаби”нинг илк тингловчилари бўлиб, оила илмига бағишланган илк ўқув-машғулотда қатнашиб турганимиздан хурсандмиз.

Тадбирда 50 йилдан буён бирга яшаб келаётган ибратли оила, элимиз ардоғидаги санъаткорлар Лутфулла Саъдуллаев ва Гулчеҳра Саъдуллаевалар бир-бирини тушуниб, ардоқлаб, ҳаёт синовларини биргаликда енгиш сирлари ҳақидаги ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Бугунги кунда юртимиз ижтимоий ҳаётида ўз ўрнига эга бўлган Жамшид Умрзоқов ва Дилноза Умрзоқовалар ҳам ёш оила вакиллари сифатида ўз фикрларини билдирдилар.

Сўнгра “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”да 15 жуфт оила қуриш остонасидаги ёшлар учун 1-дарс бошланди.

Тўғриси,1-дарс жуда қизиқарли ва фойдали бўлди.Малакали психолог ва тренер Венера Эрматова ҳар бир ёшнингҳаяжонини ҳис қилган ҳолда оилани мустаҳкамловчи омилларга бағишланган дарсни психологик тренинглар билан ўтиб берди. Бу машғулотларни охиригача қатнашамиз, – деди Саидазизхўжа Саидхўжаев.

Дарс якунида бўлғуси келин-куёвларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан оилавий ҳаёт асосларини ўргатишга бағишланган илмий ва бадиий адабиётлар тўплами совға қилинди.

Инновацион мактабда қандай йўналишларда мастер-класслар ўтказилади?

- оилавий муносабатларнинг маънавий-аҳлоқий асослари;

- оила иқтисодиёти, рўзғор ва бюджетини юритиш;

- оиладаги ижтимоий роллар ва уларни англаган ҳолда муносабатлар қуриш;

- никоҳ муносабатлари ва саломатлик, репродуктив саломатлик;

- гендер муносабатлари, оилавий муносабатларни уйғунлаштириш ва оилавий низоларнинг олдини олиш;

- оилада мулоқот маданияти;

- оилада ҳуқуқий муносабатлар;

- оилани идора этиш, оила “сиёсати”.

Мавжуд ўқув дастурларидаги маълумотлар илмий-услубий жиҳатдан, яъни миллий қадриятлар асосларининг замоннинг фан ва жамият тараққиёти тенденциялари билан, психология ва бошқа ижтимоий-ҳуқуқий соҳалардаги янгиликлари – инновациялари билан уйғун ҳолда амалга оширилади.

“Оила” маркази томонидан ишлаб чиқилган қизлар учун “Оила сабоқлари” мобил иловаси, келин-куёвлар учун илк бор тайёрланган “Мустахкам оилага йўлланма” ён дафтарчалари ёшларни келажаги учун алоҳида аҳамиятга эга.

Инновацион мактабга кимлар ўқиши мумкин?

- ФХДЁ бўлимларига никоҳ тузиш мақсадида ариза топширган жуфтликлар;

- турмуш қуришни режалаштираётган йигит-қизлар жуфтликлари;

- касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари (махсус дастур асосида қисқа муддатли ахборот сессиялари).

“Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”нинг ўқув- дастури қандай тартибда олиб борилади?

Замонавий технологияларни қўллаган ҳолда масофадан ўқитиш ва маслаҳат бериш шакллари:

вебинар (интернет орқали семинар ва тренинг)лар;

масофадан, конфеденциалликни таъминлаган ҳолда, мутахассисларининг онлайн консультациялари (психолог, ҳуқуқшунос ва бошқалар);

ижтимоий тармоқларда инновацион мактаб саҳифасини очиш ва бўлғуси келин-куёвларга доимий рукнлар юритиш, ёшларнинг саволларига жавоб бериб бориш;

мультимедиа воситалари билан махсус жиҳозланган машғулот хоналари бўлғуси келин-куёвларга видеороликлар орқали кейсларни намойиш қилиш ва уларнинг таҳлили асосида таълим бериш;

Инновацион мактаб қошида доимий ишлайдиган ва “Оилавий” телеканали учун оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича телекўрсатувлар тайёрлаш (реалити шоу шаклида бўлғуси келин-куёвларнинг розилиги асосида).

Инновацион мактабда мавжуд анъанавий мактаблардан фарқли равишда нафақат жуфтликларнинг ўзини ўкитиш, балки якка ҳолда мутахассисларнинг маслаҳатлари бўйича хизматлар, муайян мавзулар бўйича гуруҳларда тренинглар ўтиш (масалан, бўлажак келинлар учун: аёллик психологияси, гўзаллик психологияси, севикли бўлиш санъати; ўғил болалар учун андролог ва уролог маслаҳатлари ва ҳоказо) йўлга қўйилади.

Келгусида инновацион мактаб битирувчилари қаторидан, олган билимларини амалда қўллаб турмушини йўлга қўйган, ушбу ўқувнинг фойдасини англаган битирувчилар сараланиб, тренерлик маҳорати бўйича тренинглар ташкил қилинади ва “тенгдош тенгдошга” тамойили асосида фаолият юритадиган волонтер-тренерлар жамоаси шакллантирилади.

Дарс жараёнлари ноанъанавий тарзда шакллантирилган бўлиб, ўқувчилар эркин ва қулай муҳитда машғулотларда иштирок этади.

Инновацион мактабнинг очилиш маросимида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмухамедова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева иштирок этди ҳамда бўлғуси келин-куёвларга ўзларининг тавсияларини бердилар.

Шунингдек, оила қуриш арафасида турган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга тавсиялар бериш мақсадида - Ўзбекистон халқ артистларини Гулчеҳра ва Лутфулло Саъдуллаевлар оиласи
(50 йиллик турмуш йўлини бирга босиб ўтган оила) ҳамда Жамшид Умирзоқов (журналист) ва Дилноза Умирзоқова (Ёш дизайнерлар Кенгаши раиси, “Анор” ательеси асосчиси) ўзларининг намунали ҳаётий фаолиятлари билан ўртоқлашди.

Очилиш маросими якунида бўлғуси келин-куёвларга оилавий ҳаёт асосларини ўргатишга бағишланган илмий ва бадиий адабиётлар тўплами совға қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1