1

Йўлларда қоидабузар фуқароларга чора кўрилмоқда

ЖАМИЯТ 01.11.2018, 18:05
Йўлларда қоидабузар фуқароларга чора кўрилмоқда

Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари йўл транспорти ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилди.

Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабарига кўра, вилоят ҳудудида содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларининг ҳар иккитасидан бирида пиёдани уриб юбориш ҳолати кузатилган. Бу каби бахтсиз ҳодисаларга аксарият ҳолларда пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслиги сабаб бўлмоқда.

Йўлларда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси “Диққат пиёда!” профилактик тадбирини ўтказиб келади.

Мақсад аниқ. Пиёдаларнинг амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига итоат қилган ҳолда серқатнов йўллар ва чорраҳаларда пиёдалар учун белгиланган жойлардан юришларини назорат қилиш.

“Диққат пиёда!” тадбирларида вилоят ҳудудидаги транспорт воситалари серқатнов йўлларга яқин жойлашган бозор, корхона ва ташкилотлар қаршисида жойлашган пиёдалар ўтиш жойларига йўл-патруль хизмати инспекторлари бириктирилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда фуқароларга йўлларда ҳаракатланиш тартиби тушунтириб борилмоқда. Қоидабузарлик содир этган пиёдалар аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси талаблари бўйича чора кўрилмоқда.

photo5391285873745701291.jpg

Навбатдаги тадбирда қоидабузар фуқароларга нисбатан 329 маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жазо чорасини кўриш мақсадида пиёдаларнинг яшаш ҳудудидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига жўнатилди. Ўз навбатида, маъмурий баённома расмийлаштирилган пиёдаларга бундай ҳолатларни қайта такрорламаслиги учун уларнинг мажбуриятлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1