my5

Кислород аппарати учун онлайн навбатга қўювчи телеграм-бот ишга туширилди

HI-TECH 02.08.2020, 16:41
590
Кислород аппарати учун онлайн навбатга қўювчи телеграм-бот ишга туширилди

Кислород берувчи аппаратлар, ПЗР-тест, МСКТ бор клиникаларда онлайн навбатни ташкил қилувчи янги телеграм-бот ишга туширилди

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ёшлар ишлари агентлиги матбуот котиби Нодир Абдуқодиров иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

✅ Шунингдек, Тошкент шаҳридаги қайси клиникаларда МРТ ва МCКТ ускуналари борлиги, қайси ҳолатда клиникага мурожаат қилиш мумкинлиги, туман кесимида энг яқин ва фаолият юритаётган клиникалар ҳақида батафсил маълумот бера оладиган (71) 200 17 20 Call-Маркази фаолият олиб бормоқда. Марказда 12 нафар Ёшлар ишлари агентлиги кўнгилли ёшлари фаолияти йўлга қўйилди;

✅ телеграм ижтимоий тармоғи орқали @Shifoline_bot ишга туширилди. Мазкур ботнинг вазифаси Тошкент шаҳрида жойлашган МСКТ, ПЦР, кислород берувчи аппаратлари бор клиникаларда онлайн навбатни ташкил қилишдан иборат;

✅ пойтахтимиздаги Ёшлар марказида фаолияти йўлга қўйилган 1105 қисқа рақамли Call-Mарказида жами 40 нафар малакали шифокор, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ходимлар ва Ёшлар ишлари агентлигининг кўнгилли ёшлари фаолият олиб бормоқдалар. Мазкур Call-марказга 17 кун ичида 76894 та мурожаат келиб тушди ва малакали мутахассислар томонидан кўриб чиқилиб мурожаатчиларга тегишли тавсиялар берилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37