my5

Коронавирусдан ўзбошимчалик билан даволанишнинг асосий хатолари аниқланди

ЖАМИЯТ 03.08.2020, 07:12
1786
Коронавирусдан ўзбошимчалик билан даволанишнинг асосий хатолари аниқланди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош кардиологи Сергей Бойцовниг хабар беришича, ниқоб тақиб юришдан воз кечиш бу одамларнинг коронавирус бўйича чегараланишларни бекор қилиш жараёнидаги асосий хатолардан бири саналади.

Мутахассиснинг фикрича, айнан ниқоб инфекциянинг тарқалишини камайтириш имконини беради. Шифокор, шунингдек жамоат жойларда индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланишни атрофдагиларга ҳурмат белгиси деб ҳам атади.

Ундан ташқари Бойцов ўзбошимчалик билан даволаниш хавфига ҳам эътибор қаратди. У шифокор маслаҳатисиз бир қатор дори воситаларини қабул қилиш жиддий асоратларга олиб келиши мумкинлигига аниқлик киритди. Хусусан, гемморогик инсульт келиб чиқиши ёки ошқозон-ичак тизимида қон кетиш хавфи юзага келиши мумкинлигига, деб хабар беради AIF.ru

Шу билан бирга Россияда коронавирус билан касалланганлар сони саккиз ҳафта давомида узлуксиз камайиб боряпти. Яқин ўтган кунлар ичида мамлакатда 5 427 янги касаллик юқтириш ҳолати аниқланган.

Ўз ўрнида шифокор ва телебошловчи Елена Малышева кимларга ниқоб тақиш таъқиқланиши ҳақида ҳикоя қилиб берган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37