my5

Ўзбекистонда 15 августдан кейин карантин чекловлари юмшатиладими? Масъуллар жавоб берди (видео)

ЖАМИЯТ 03.08.2020, 19:00
3428
Ўзбекистонда 15 августдан кейин карантин чекловлари юмшатиладими? Масъуллар жавоб берди (видео)

Аввал хабар қилинганидек, бугун, 3 август куни АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида коронавирус беморларини даволаш протоколи бўйича матбуот анжмуни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда коронавирус пандемияси билан боғлиқ қатор саволларга жавоб берилди. Хусусан, Ўзбекистонда 15 августдан кейин карантин чекловлари юмшатилиши мумкинми, деган саволга жавоб берилди.

Ҳабибулло Оқилов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

— Ҳали олдимизда сал кам икки ҳафта вақтимиз бор. Агар шу вақт давомида худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак,  кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Биз ҳам ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин.

 

Анвар Алимов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

— Карантин қилишда учта асосий масала бор: биринчиси бу касаллик тарқалишининг олдини олиш , иккинчиси эса касаллик тарқалиши юкламасини соғлиқни сақлаш тизими қанчалик эплай олиши.  Биз иккисига ҳам тайёрмиз.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37