my5

Янги типдаги коронавирусга қарши вакцинани ипак қуртидан олиш мумкин

ДУНЁ 05.08.2020, 21:28
1259
Янги типдаги коронавирусга қарши вакцинани ипак қуртидан олиш мумкин

Япониялик олимлар ипак қурти личинкасидаги оқсилдан COVID-19’га қарши вакцина ишлаб чиқариш устида иш олиб боришмоқда. Бу ҳақда РИА Новости нашрига таяниб zamon.uz хабар берди.

«Ипак қурти ёрдамида биз сунъий чандиқли протеинни ҳосил қиламиз. У янги типдаги коронавирус оқсилига ниҳоятда ўхшайди, фақат ичида вирус бўлмайди, шу боис у безарар», — дейди Кюсю университети профессори Такахиро Кусакабэ.

Унинг изоҳлашича,  коронавируснинг юзасида S деб номланувчи протеин бўлиб, у учтадан гуруҳларга ажралади ва ўша маълуму машҳур бўлган «ниш» ни ҳосил қилади: у ёрдамида касалликни юқтиради.

Ипак қурти танасига бакуловирус юборилади. У ҳашаротни зарарлайди, одам учун эса мутлақо хавфсиз. Бир неча кундан сўнг қуртнинг танасида COVID-19 чандиқли S-протеинига ниҳоятда ўхшайдиган оқсил «ўсиб чиқади».

«Ҳозир икки турдаги вакцина устида иш олиб боряпмиз — инъекция шаклида ва оғиз орқали қабул қилинадиган. Инъекция кўринишидаги вакцинани тайёрлаш учун уни тозалаш ва хавфсизлигини текшириш талаб этилади. Нима бўлганда ҳам, у ҳам ҳозир ишлатилаётган вакциналар каби хавфсиз бўлади деб ўйлайман. Оғиз орқали қабул қилинадиган вакцинага келсак, Осиё мамлакатларида азалдан ипак қуртини таомда фойдаланишади. Шундай экан, бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак», дея таъкидлайди профессор.

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур усул кўп миқдорда вакцина ишлаб чиқариш имконини беради. Энг аҳамиятли жиҳати, у гриппга қарши препаратлардан қиммат бўлмайди. 2021 йил март ойигача жониворларда синаб кўриш режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37