my5

Трамп Байрутдаги портлаш ҳужум бўлган бўлиши мумкинлигини айтди

ДУНЁ 06.08.2020, 13:01
749
Трамп Байрутдаги портлаш ҳужум бўлган бўлиши мумкинлигини айтди

Кеча Ливан пойтахти Байрут шаҳрида кучли портлашлар содир бўлганидан хабарингиз бор. Ливан ҳукумати ушбу ҳолат пойтахтдаги омборларда кўп йиллардан бери сақланиб келаётган портловчи моддалар сабаб юзага келгани ҳақида баёнот берган. Бу ҳақда таржумон ёзмоқда.

Аммо, АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу портлашни кимлардур томонидан атайлаб уюштирилган ҳужум деб таърифлади. “АҚШ Ливанга ёрдам беришга тайёр. Бу портлаш даҳшатли ҳужумга ўхшаяпти” деди Трамп сешанба куни Оқ Уйда бўлиб ўтган брифингда. Ушбу портлашда камида 78 киши вафот этди ва минглаб одамлар жароҳатланди.

Трампдан Байрутдаги портлаш ҳақида сўралганда у АҚШнинг бир қанча генераллари билан учрашганини, генераллар ушбу ҳолат тасодифий портлаш эмаслигини айтишгани таъкидлади. Исмлари ошкор қилинмаган генаралларнинг сўзларига кўра, бу ҳужум бўлиб, портлаган нарса қандайдир бомба бўлган.

Ливан президенти Мишель Аоуннинг айтишича, Байрутдаги портда олти йилдан бери 2750 тонна аминокислота хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмасадан сақланиб келинган. Бош Вазир Ҳасан Диаб халққа телевидения орқали қилган мурожаатида кўпларнинг ҳаётига зомин бўлган ушбу портлаш учун жавобгарлар бўлишини таъкидлаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37