my5

Бухорода сайёҳлар учун мобиль илова концепцияси ишлаб чиқилди

ЖАМИЯТ 06.08.2020, 14:18
421
Бухорода сайёҳлар учун мобиль илова концепцияси ишлаб чиқилди

Эндиликда Бухоро маданий мерос объектларини кўриш истагида бўлган сайёҳлар янги мобиль илова ёрдамида ҳеч қандай қийинчиликсиз манзилга етиб боришлари мумкин. Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, иқтисодиётнинг кенг тармоқлари, шунингдек, ҳукумат фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш бўйича Бухоро вилоятида қатор инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Жумладан, шу кунларда вилоятда маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун инновацион мобиль илова тайёрланмоқда. Ҳозирда қадим ва ҳамиша навқирон Бухорога ташриф буюрувчи сайёҳлар талабларини инобатга олган ҳолда, бу мобиль илова лойиҳасини янада такомиллаштириш устида иш олиб борилмоқда.  

Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, вилоят маданий мерос бошқармаси ташаббуси билан айни кунда мавжуд маданий меърос объектлари: 287 археология ёдгорлиги, 31 мадраса, 105 масжид, 14 мақбара, 133 архитектура ансамбли, 15 карвонсарой, 4 тим ва тоқ, 18 диққатга сазовор меъморий обида, тарихий аҳамиятга эга 122 қадимий уй-жой, алоҳида меъморий ёдгорлик мажмуи туркумига кирган 83 иншоот, 17 монументал ёдгорлик ҳақидаги маълумотлар бир жойга жамланиб, мобиль илова концепцияси учун ягона ахборот тизими яратилди.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37