my5

"Йўқ обрўга қандай путур етказиш мумкин?!" Депутат “UzAutoMotors”нинг Кушербаев устидан арз қилаётгани ортидан аччиқ ҳақиқатларни айтиб ташлади

ЖАМИЯТ 11.08.2020, 08:14
2543
"Йўқ обрўга қандай путур етказиш мумкин?!" Депутат “UzAutoMotors”нинг Кушербаев устидан арз қилаётгани ортидан аччиқ ҳақиқатларни айтиб ташлади

Хабарингиз бор, депутат Расул Кушербаев ва “UzAutoMotors” АЖ ўртасида сўнгги вақтлар қизғин баҳс кетмоқда.  Кушербаев томонидан компанияга нисбатан билдирилаётган танқидлар, Ўзбекистонда ягона — монопол ташкилот учун кучли зарба бўлаётган бўлса, ажабмас. Айни пайтда “UzAutoMotors” АЖ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб комиссиясига депутат Расул Кушербаев устидан шикоят хати юборибди.  Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев маълум қилмоқда ва ўз муносабатини ҳам билдириб ўтган:

"Шикоятда иддао этилишича Кушербаев компания ва унинг фаолияти ҳақида асоссиз фикрлар билдириш орқали “UzAutoMotors”нинг "ишчанлик обрўсига" путур етказганмиш (йўқ обрўга қандай путур етказиш мумкин ҳайронман).

Кеча Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий фракцияси йиғилишида ушбу шикоят хати кўриб чиқилди. Унда фракциянинг барча депутатлари бир овоздан Кушербаевни қўллаб-қувватлашди. Зеро, “UzAutoMotors” АЖ ҳақида Кушербаевнинг билдирилган фикрлари қанчалик ҳақиқатга яқинлигини унга булган халқнинг муносабати кўрсатиб турибди.  

“UzAutoMotors” АЖ эса йиллар давомида давлатнинг ўнлаб триллион сўмлик имтиёз ва префенцияларидан фойдалангани, истеъмолчилар ҳуқуқларини доимий камситиб келгани етмаганидек, энди унга нисбатан халқнинг, депутатларнинг, жамоатчиликнинг танқидларини рад этиб, ўзи тушиб олган кўлмакдан чиқишни истамаслиги бу компаниянинг қанчалар юзсиз эканлигини кўрсатиб қўйди.  

Қолаверса, бир неча кун аввал Монополияга қарши курашиш қўмитасининг “UzAutoMotors” АЖ фаолиятига оид текшируви натижалари бўйича махсус комиссияси муҳокама йиғилишида компаниянинг бир қанча кирдикорлари ошкор бўлган эди. Йиғилишда кўтарилган масалалар якунига кўра компания 2020 йилда автомобил таннархларини шакллантиришда жами 1,1 трлн.сўмдан кўпроқ асоссиз харажатлар ҳисобланганлиги текширув давомида аниқланган. Бу эса ўртача ҳисоблаганда ҳар бир автомобил таннархи камида  4-5 млн.сўмгача асоссиз оширилганини англатади.  

Шундай экан, "UzAutoMotors” АЖ депутат устидан шикоят қилиб, гапни айлантиргунча Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан аниқланган 1,1 трлн.сўм бўйича аниқ фактлар асосида ҳисоб берса яхши бўлармиди?

Кушербаев ҳам депутат, ҳам фуқаро сифатида ўзининг конституциявий ҳуқуларидан фойдаланган ҳолда ўз фикрини билдирди. “UzAutoMotors” АЖ эса унинг бу ҳуқуқларидан фойдаланганлигини қораламоқда.  Бу эса муҳтарам президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган сиёсий ўзгаришлар, хусусан  мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, кучли демократик давлат қуриш йўлидаги ислоҳотларга зиддир.

Aгар бу гапларим билан мен ҳам "UzAutoMotors”нинг "обрўсига путур етказиб, уларнинг пахтадек юмшоқ кўнглига озор берган бўлсам", илтимос овора бўлиб шикоят юбориб юришмасин. Ўзим олдиндан узр сўраб қўя қоламан", 

дейилади Ғаниев мулоҳазаларида. 

Мавзуга доир:

Депутат: Монополистларимизнинг “безбетларча” катта-катта маблағларга эга бўлаётганлиги асабларни таранг қилмоқда

"Компания сиз ишлаб чиққан қонунларга таянса, нега энди таъна айнан сиз томондан янграмоқда?" “Ўзавтомоторс” Кушербаевга муносабат билдирди

Мен Сиз ҳақингизда кўпчиликка маълум ҳақиқатни айтавераман: Сиз барибир монопол ва номард иштирокчи сифатида қолаверасиз — Кушербаев яна "Ўзавтомоторс"га

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига енгил автомобиллар нархини оширилиши бўйича депутатлик сўрови юборилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси "Ўзавтомоторс" АЖга нисбатан рақобат қонунчилиги талаблари бузилганлиги учун иш қўзғатди

«UzAutoMotors» депутат Расул Кушербаевнинг енгил автомобиллар нархларини ошириш бўйича айбловига муносабат билдирди

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37