1

Монополияга қарши курашиш қўмитаси "Ўзавтомоторс" АЖга нисбатан рақобат қонунчилиги талаблари бузилганлиги учун иш қўзғатди

ИҚТИСОДИЁТ 29.07.2020, 22:56
Монополияга қарши курашиш қўмитаси "Ўзавтомоторс" АЖга нисбатан рақобат қонунчилиги талаблари бузилганлиги учун иш қўзғатди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси "Ўзавтомоторс" АЖга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги учун иш қўзғатди.

Қўмита ахборот хизмати маълум қилишича.  "Ўзавтомоторс" АЖда  Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ваколат доирасида текшириш ўтказилди.

Текшириш натижалари бўйича жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Расул Кушербаев Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига енгил автомобиллар нархининг оширилиши бўйича депутатлик сўрови юборган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1