Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Пластик жарроҳлик муҳим деб биладиган машҳурлар

Бўлимлар: Lady
Теглар:

Манзура, хонанда: — Мен косметологик имкониятлардан кенг фойдаланганимни ҳеч қачон яширмаганман. Эстрада оламига кириб келганимдаги кўринишим билан бугунгисининг фарқи катта. Шу сабаб ёлғондан фойда йўқ.  Бугунгача икки маротаба пластик операцияни бошдан ўтказганман. Шунингдек, мунтазам равишда ботокс ва лабга биогель билан ишлов бериш усулларидан фойдаланиб тураман ва замонавий тиббиёт имкониятларидан фойдаланишнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ деб биламан.

Муниса Ризаева, хонанда: — Пластик жарроҳлик йўли билан бурнимнинг шаклини ўзгартирдим. Чунки бу  иш жараёнида анча ноқулайликлар келтириб чиқарарди. Масалан, тасвирга олиш жараёнида керакли ракурсни топишга қийналишарди. Лабларим шаклини ўзгартиришда ботоксдан фойдаланишимни ҳам яширмайман. Лекин сунъий гўзалликка ҳаддан ташқари берилиб кетиш соғлиққа зарарлигини биламан ва зарурат бўлмаса, мурожаат қилмаган бўлардим.

Ҳосила Раҳимова, хонанда: — Пластик жарроҳларга мурожаат қилганимга 11 йилдан ошяпти.  Кўзимнинг шаклини ўзгартириш учун қовоғимнинг тепа қисмини олдирганман. Лабимда ҳам ботоксдан фойдаланаман. Аслида косметология соҳаси янгиликларининг тарафдориман. Сабаби, буларнинг бари биз аёллар учун кенг имконият, деб ҳисоблайман.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии