Ташкент +4° Tue 07:23
Долзарб мавзулар Фото

​Сочларингиз сийраклашиб қолдими? Муаммонинг халқона чоралари бор!

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 24.02.2019, 19:51

Қалин ва ипакдек сочлар кишига ўзгача чирой бахш этиб туради. Бироқ стресс, ирсият, эндокрин касалликлар, баъзи дориларни қабул қилиш каби сабаблар туфайли сочлар тўкилиб, сийраклашади. Бугунги замонавий технологиялар — лазер терапияси, мезотерапия, плазмолифтинг, озонтерапия, каутеризациялаш, ламинациялаш бу муаммони енгишга ёрдам бермоқда. Шунингдек, қуйидаги халқона усуллар ҳам сизга ёрдам бериши аниқ.

ПИЁЗ, АСАЛ ВА ЧАКАМУҚ МОЙИ (РЕПЕЙНАЯ МАСЛА)

Сийрак сочларни қалинлаштириш учун, аввало уларни озиқлантириш лозим. Қуйидаги ниқоб айнан мана шу мақсадда қўлланилади.

Тайёрланиши:

Битта тухум сариғи, бир чой қошиқ суюқ ва бироз илитилган асал,1-2 ош қошиқ пиёз суви, бир ош қошиқ ўсимлик мойи (зайтун, чакамуқ ёкиканакунжут (касторка) мойларидан бири) яхшилабаралаштириб, кўпиртирилади. Сўнгсув буғида иситилади. Тайёр бўлгач бош териси ва сочларга суртилади. Устидан полиэтилен пакет қўйиб, иссиқ рўмол билан ўраб олинади.Шу ҳолатда 1-2 соат ушлаб турилади ва белгиланган вақт ўтгач шампунь ёрдамида ювиб ташланади.

ОММАЛАШГАН УСУЛ

Асосан ниқоблардан фойдаланамиз. Масалан, пиёзли аралашма. У соч илдизларини мустаҳкамлайди, қон айланишини фаоллаштиради ва бош қисмида моддалар алмашинуви жараёнини яхшилайди.Ниқобни тайёрлаш жуда осон. Бунинг учун битта пиёзни қирғичдан ўтказиб, сочларни ювишдан бир соат олдин соч илдизларига суртилади. Агар беморнинг бош териси таъсирчан бўлса, пиёзга 1:1 нисбатда табиий йогурт ёки қатиқ қўшиш ҳам мумкин.

ГАЗАНДА (КРАПИВА) ЎТИНИНГ КУЧИ

Бир ховуч газанда ўтини икки стакан қайнаган сув билан аралаштириб, озгина вақт давомида дамлаб қўйилади. Сўнг докадан ўтказилиб, сочлар дамлама ёрдамида чайилади. Ана шундай муолажани мунтазам такрорлаб турилса, сийрак сочлар қалинлашади.

ТУЗ ЁРДАМГА КЕЛАДИ

Ҳар бир уй бекасининг ошхонасида ош тузи топилади. У нафақат овқат тайёрлашда, балки сийрак сочларни ўстиришда ҳам қўл келади. Чунки туз замбуруғларга қарши ва антибактериал ҳусусиятга эга бўлиб, яллиғланишга қарши курашади. Шунингдек, бош терисига бошқа фойдали моддалар кириши учун имконият яратади.

Тайёрланиши:

Бош яхшилаб ювилиб, кейин 2 ош қошиқ йодланган ош тузини 1 ош қошиқ канакунжут мойига аралаштирилади ва бош терисига уқаловчи ҳаракатлар билан суртилади.Сўнг, бошга маҳсус полиэтилен қалпоқ кийилиб, 10-15 дақиқага иссиқ рўмол билан ўраб қўйилади. Белгиланган вақт ўтгач, илиқ сув билан ювиб ташланади.

Ош тузининг ўрнига денгиз тузларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда битта пишиб етилган банан санчқи (вилка) ёрдамида эзилиб, 1 ош қошиқ денгиз тузи қўшилади ва сув билан намланган бош терисига таҳминан 30 дақиқага суртиб қўйилади.Муолажалар бир ҳафтада 1-2 маротаба бажарилади.

ТАБИИЙ МОЙЛАР БИЛАН УҚАЛАШ

Бир ҳафтада 1-2 маротаба ўсимлик мойлари билан бошни уқалаш ҳам сочларни қалинлаштиради. Бунда зайтун, чакамуқ, канакунжут мойлари кўмак беради. Улар таркибида Е ва А витаминлари мавжуд бўлиб сочларни мустаҳкамлайди ва озиқлантиради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии