Қошларнинг тўкилиши ёки сийраклашиши эркаклар қатори аёлларни ҳам хавотирга солувчи муаммо саналади. Бироқ, бугун бу муамони янги технологиялар ёрдамида даволаш қийин эмас. Бу ҳақда Республика Дерматология ва венерология ихтисослашган илмий-амалий маркази директори ўринбосари Илҳом Раҳимов хабар беради.
- Бизнинг марказда қошларни кўчириб экиш операцияси маҳаллий наркоз ёрдамила амалга оширилади. Донор толалар беморнинг энса қисмидане олинади. Дастлабки мижозларимиз 26 ёшдан 38 ёшгача бўлган тўрт нафар аёл эди. Уларнинг экилган қошлаври дастлабки бир ярим ой мобайнида тўкилиб турган бўлса-да, операциядан кейин улар мустаҳкамланди. Ҳоирда донор толалар аслидагидан фарқ қилмайдиган даражага етган.