my5

Юнусободда бош шифокор 22 нафар ҳайдовчига карантинда эркин юриши учун сохта рухсатнома расмийлаштириб берган

ЖИНОЯТ 13.08.2020, 18:38
898
Юнусободда бош шифокор 22 нафар ҳайдовчига карантинда эркин юриши учун сохта рухсатнома расмийлаштириб берган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига зид равишда 22 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига Республикада эълон қилинган карантин вақтида эркин ҳаракатланиш учун сохта маълумотнома тайёрлаб, махсус рухсатнома расмийлаштириб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37