my5

Айни пайтда шифохоналардаги 1 740 нафар бемор оғир аҳволда

ЖАМИЯТ 14.08.2020, 00:20
502
Айни пайтда шифохоналардаги 1 740 нафар бемор оғир аҳволда

2020 йилнинг 13 август куни мамлакатимизда 669 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилояти 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1 554 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 33 323 нафар бемордан 27 213 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 894 нафар бемордан 1 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37