my5

Эртага Москвадан чартер рейс келади

ЖАМИЯТ 14.08.2020, 12:55
460
Эртага Москвадан чартер рейс келади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 15 август куни ташкил этиладиган чартер рейслар рўйҳатини эълон қилди:

Тошкент – Москва – Тошкент

️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37