my5

Отабек Умаровнинг ўрнига Триатлон Федерацияси ва Аралаш жанг санъати Ассосиациясига янги раҳбарлар тайинланди

СПОРТ 14.08.2020, 23:02
763
Отабек Умаровнинг ўрнига Триатлон Федерацияси ва Аралаш жанг санъати Ассосиациясига янги раҳбарлар тайинланди

Ўзбекистон MMA ассоциацияси ва триатлон федерациясининг қўшма йиғилиши 14 август, жума куни бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

Аввалроқ мазкур ташкилотлар раҳбарлигидан Отабек Умаровнинг кетганлиги ҳақида хабар берилганди.

Йиғилишда унинг ўрнига иккала ташкилотга ҳам раҳбарлар сайланган. Хабарга кўра, Виктор Маҳмудов Триатлон федерацияси раис бўлган. MMA ассотиациясига эса Баҳодир Қурбонов раҳбар бўлган.

Маълумот учун, Виктор Маҳмудов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Баҳодир Қурбонов эса Мудофаа вазири ҳисобланади.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37