Отабек Умаров Триатлон Федерацияси ва Аралаш жанг санъати Ассосиацияси раҳбари лавозимини тарк этди

СПОРТ 14.08.2020, 21:11
Отабек Умаров Триатлон Федерацияси ва Аралаш жанг санъати Ассосиацияси раҳбари лавозимини тарк этди

Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциацияси раҳбарлиги лавозимларидан истеъфога чиқди. Бу ҳақида федерация ва ассоциация манбаси маълум қилди.

“Ҳаёт доимо олдимизга янгидан янги чақириқлар қўяди: жорий йил эса чақириқлар тасаввур этиб бўлмас даражада ҳам бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Мамлакатимиз, бутун халқимиз бутун дунёни боши берк кўчага қамаб қўйган таҳдид билан тўқнаш келди.

Ўз-ўзидан, айни пайтда рўбарў бўлиб турган қийинчиликларни енгиш учун ҳар биримиздан бор куч-ғайратимизни сарф этиш талаб этилади. Пайдо бўлган вазиятда давлат хизматини олиб бориш, жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар принципиал янги характер касб этиши ва мисли кўрилмаган масъулият даражаси талаб қилишини яхши тушуниб турибман. Бу менда спорт ташкилотларида эгаллаб турган лавозимини тарк этишдан ўзга танлов қолдирмаяпти.

Истеъфо сабаби оддий, Триатлон федерацияси ҳам, ММА ассоциацияси ҳам вақт ва эътибор талаб қилади, янги шароитларда эса мен буни кафолатлай олмайман”, деган Умаров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1