Долзарб мавзулар Абитуриент

Зарина билан Паризода нимадан афсусда?

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 10.12.2015, 10:42

Иш фаолиятида муҳим ўрин тутадиган санъаткорларнинг сунъий гўзаллик ҳақидаги фикри билан ҳам қизиқиб кўрдик.

Зарина Низомиддинова, актриса: — Ростини айтсам ўзимга зеб бериб, пардоз қилиб юришни яхши кўраман. Кичикиналигимдан шунга ўрганганман. Сабаби хореографияда ўқиб юрган кезларимда устозларимиз саҳнага пардозсиз чиқишга рухсат бермасди. Қошимнинг тузилишини бироз ўзгартириш учун бир марта «растушёвка» қилганман. Бироқ иккинчи бор бу ишга қўл урмайман. Кимёвий муолажаларнинг зарари бор деган гап рост шекилли, «растушевка»дан сўнг қошларим тўкила бошлади.

Паризода, раққоса: — Қошимни «растушевка» қилганман. Лабларимга ҳам махсус гель билан ишлов берилган. Бу иккала муолажани амалга оширганимга анча бўлди. Косметология соҳасида бу янгилик кашф қилинганида қизиқиб ўзимда синаб кўрганман. Аммо бу ишимдан ҳозир афсусланаман. Чунки табиий гўзалликка ҳеч нарса етмайди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа