АсосийDunyo

Байрутдаги портлаш қурбонлари сони 190 нафарга етгани айтилмоқда

'Байрутдаги портлаш қурбонлари сони 190 нафарга етгани айтилмоқда'ning rasmi

Ливаннинг Байрут шаҳри портида содир бўлган портлаш ва унинг тафсилотлари ҳақида аввал сайтимизда хабарлар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, Байрут портидаги портлаш оқибатида 190 нафар одам ҳалок бўлгани аниқланган.

Ливан пойтахти Байрутдаги денгиз портида юз берган портлаш қурбонларининг сони 190 нафарга етди, ҳодиса оқибатида 6500 дан зиёд киши турли тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Ливан муваққат ҳукумати маълумотига таяниб Reuters агентлиги хабар қилди, деб ёзмоқда Дарё.

Эслатиб ўтамиз, Байрутдаги портда 4 август куни кучли портлаш юз берган эди. Ҳодиса 2014 йилда Грузиядан Мозамбикка юк олиб кетаётган россиялик тадбиркор Игор Гречункинга тегишли кемадан мусодара қилинган 2750 тонна оғирликдаги аммиак селитраси ёниши оқибатида содир бўлганлиги айтилганди. 

    Бошқа янгиликлар