1

Қурбонлар сони 100 нафардан ошди. Байрутдаги портлаш сабаби маълум бўлди

ДУНЁ 05.08.2020, 15:21
Қурбонлар сони 100 нафардан ошди. Байрутдаги портлаш сабаби маълум бўлди

Аввал хабар қилинганидек, кеча, 4 август куни Ливан пойтахти Байрутда кучли портлаш содир бўлди.

Портлаш оқибатида 100дан ошиқ киши ҳалок бўлган, 4 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, шаҳардаги бир неча квартал бутунлай вайрон бўлган. Ҳукумат берган баёнотга кўра, шаҳарнинг порт ҳудудида сақланган нитрат аммонийнинг (аммиак селитраси) катта партияси портлаган, бу моддалар кўп вақтдан буён тегишли хавфсизлик чоралари кўрилмаган ҳолда сақланган.

Байрут портида аммиакли селитра портлаган. Бу ҳақда Ливан ички ишлар вазири Муҳаммад Фаҳмийга таяниб, Al Hadath телеканали хабар берган. Бу ҳақда "кун.уз" ёзмоқда.

Шу билан бирга, Al Mayadeen телеканали куч ишлатиш тизимидаги манбасига таяниб хабар беришича, "тўққиз йил аввал кемалардан биридан мусодара қилинган ҳамда қайта ишлаш ёки йўқ қилиш учун портдаги омборда сақланган портловчи моддалар портлаган".

"Тўрт ой аввал портда бундай юкни сақлаш жуда хавфли эканлиги тўғрисида ҳисобот тайёрланганди", - деган телеканал манбаси.

Айрим маълумотларга кўра эса, омборда қисқа туташув оқибатида ёнғин чиққан, натижада селитра портлаган.

Айни пайтда Ливан пойтахтидаги шифохоналар жароҳатланганлар билан тўлиб кетганлиги хабар қилинмоқда. Бир соат ичида битта ҳоспиталга 300дан ортиқ киши олиб келинган.

Маҳаллий нашрларнинг маълумотларига кўра, қурбонлар сони ўсиши мумкин, вайроналар остида қолиб кетган одамларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойида бўлиб турган BBC мухбири Байрут порти жиддий шикастлангани, яқин орада унинг фаолияти тикланмаслиги ҳақида хабар берган. Бу амалда барча зарур маҳсулотларни импорт қилувчи мамлакат учун жиддий зарба бўлади.

«Атрофда жойлашган барча бинолар вайрон бўлган. Мен ойна синиқлари устидан ва тутунлар орасида юриб бордим», деган гувоҳлардан бири «Франс пресс» агентлигига.

Мавзуга доир:

Байрутдаги портлашда Россия ва Қозоғистон элчихоналари зарар кўрди (видео)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1