АсосийJamiyat

Самарқандда эри мажбурлаб памперс едирган ва доимий хўрлаб келинган аёлни яраштирилмоқчи экани рад этилди

'Самарқандда эри мажбурлаб памперс едирган ва доимий хўрлаб келинган аёлни яраштирилмоқчи экани рад этилди'ning rasmi

Интернетда Самарқанд шаҳрида яшовчи Мустаҳкам исмли аёлнинг доимий равишда турмуш ўртоғи томонидан калтакланиб келиши ҳақида видеолавҳалар тарқалди. Ушбу ҳолат жамоатчилик томонидан кескин муҳокама қилинмоқда. Сал аввал ушбу ҳолат ўрганилиб, зўравон эр Тошкентда қўлга олингани хабар қилинган эди.

Шундан сўнг, хўрланган аёл блогер билан боғланиб, ҳокимлик уни мажбурлаб эри билан яраштиришга уринаётгани ҳақида айтган. Айни пайтда ушбу хўрланган аёл эри билан яраштирилмоқчи экани рад этилди. 

«Ҳозирда жабрланувчи аёл ва унинг икки нафар фарзандига тегишли тартибда “Ҳимоя ордери” берилган. Фуқаро ҳозирги вақтда Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига тегишли ишончли манзилга жойлаштирилиб, ўзи ва фарзандларига малакали психологлар бириктирилган, моддий ва маънавий кўмак кўрсатилмоқда. Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан аёлга вақтинчалик яшаш ҳуқуқи асосида уй-жой ажратиш таклифи  билдирилган.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, маҳалла вакиллари томонидан фуқаро М.Ваҳобовани оиласи билан яраштиришга ҳаракат қилинаётгани тўғрисида билдирилаётган фикрлар асосга эга эмас. Фуқаро М. Ваҳобовага бириктирилган малакали психолог ва соҳа мутахассислари кузатуви ҳамда хулосасига кўра, ҳаётини қайта йўлга қўйиш учун унга барча зарур ёрдамлар кўрсатилиши тўлиқ таъминланади», 

деган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева АОКАда ўтказилган брифингда.

    Бошқа янгиликлар