my5

Самарқанддаги Регистон меморий ансамбли бугун мовий рангга бурканади

МАДАНИЯТ 15.09.2020, 15:41
484
Самарқанддаги Регистон меморий ансамбли бугун мовий рангга бурканади

Маданият вазирлигининг хабарига кўра, бугун тунда республика бўйлаб  #moviynurtarat акцияси бўлиб ўтади. 

Аутизмга чалинган шахслар билан бирдамлик ва АСБ билан касалланган инсонларнинг ижтимоий муҳитга кириб бориши билан боғлиқ муаммоларга эътиборни қаратиш учун республикамизнинг барча ҳудудларидаги асосий шаҳар тузилмалари ва диққатга сазовор жойлари мовий рангда порлайди.

Тошкентда Wyndham, Radisson blu hotel, Hayatt Reggency Tashkent ва Hillton меҳмонхоналари, Ўзбекистон Миллий банки биноси ва Темурийлар тарихи музейи ушбу акцияга қўшилиб улгурди. Шунингдек, Анҳор Локомотив боғидаги айланма чархпалак ҳам шу рангда ёритилади. Ундан ташқари Самарқанддаги Регистон майдони ҳам мовий рангда бурканади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92