my5

Бухородаги Маданий мерос объектлари узоқ муддатга ижарага берилмоқда

МАДАНИЯТ 16.09.2020, 15:32
397
Бухородаги  Маданий мерос объектлари узоқ муддатга ижарага берилмоқда

Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Бухорода Маданий мерос объектларини узоқ муддатга ижарага бериш бўйича инвестицион таклифлар ишлаб чиқилган.

Таъкидланишича,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПҚ-4095-сонли қарорига мувофиқ ҳудудида туризм инфратузилмаси объектлари жойлашган ёки барпо этиладиган моддий маданий мерос объектларини ўттиз йилга, бироқ ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш бўйича берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси томонидан Бухоро шаҳридаги бўш турган маданий мерос объектларини узоқ муддатга ижарага бериш бўйича инвестицион таклифлар каталоги ишлаб чиқилди.

Мазкур инвестицион таклифларга кўра, бўш турган маданий мерос объектлари, уларни инвестиция киритиш йўли билан реставрация қилган ҳолда, туризм инфратузилмаси объектларини ташкил қиладиган хорижий ва маҳаллий тадбиркорларга узоқ муддатга (10 – 30 йилга) шундан, 5 йил имтиёзли давр (ижара тўловидан озод этилади) билан ижарага берилиши режалаштирилган.

Таклифлар бўйича қизиқиш билдирган тадбиркорлар объектлар бўйича қўшимча маълумотларни ва уларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги маълумотларни Бухоро вилоят маданий мерос бошқармасидан (+99891-410-83-00) олишлари мумкин.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92