my5

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 49 мингдан ошди

САЛОМАТЛИК 16.09.2020, 23:40
Теглар: Ўзбекистон, коронавирус
831
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 49 мингдан ошди

2020 йил 16 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 162 (+147) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент вилоятида, 47 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 80 ёшли А.К. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли М.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳрида 283 нафар, Тошкент вилоятида 62 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 45 474 (+416) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3 279 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 66 мингга яқинлашди

27.10.2020, 23:17

2020 йил 27 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 944 (+63) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг: 6 нафари Тошкент шаҳрида, 57...
Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ антициклон киради

27.10.2020, 22:56

Эртага республика шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антициклон кира бошлайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.Эртага, 28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига...
Ўзбекистоннинг қайси давлатлар билан ташқи савдо айланмаси юқори эканлиги маълум қилинди

27.10.2020, 20:38

Ўзбекистоннинг қайси давлатлар билан ташқи савдо айланмаси юқори эканлиги маълум қилинди.Хитой – 4,6 млрд., экспорт – 1,4 млрд., импорт 3,2 млрд. АҚШ доллариРоссия – 4,1...
«Уйлар арзонлашади» – Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасидаги лойиҳалар билан танишди

26.10.2020, 22:52

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.Кейинги йилларда Ўзбекистонда бунёдкорлик кўлами кенгайди. Айниқса, кўп қаватли уйлар қурилиб, аҳолининг энг...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7.47° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92