my5

Қирғизистон Россияга қўшилиш ниятидами?

ДУНЁ 17.09.2020, 14:43
1749
Қирғизистон Россияга қўшилиш ниятидами?

Қирғизистоннинг Россиядаги собиқ элчиси, айни пайтда Москвада қирғиз диаспорига раҳбарлик қилаётган Раимқул Аттакуров ўтган ҳафта республикани Россияга қўшилиши кераклиги тўғрисида баёнот берганди. Расмий Бишкек орадан бир неча кун ўтиб, ушбу вазиятни изоҳлади.

Москвадаги Қирғизистон элчихонасининг билдиришича, Аттакуров айни пайтда мамлакатнинг расмий вакили эмас, у Россия фуқаролигига эга ва унинг баёноти шахсий фикр.

Қирғизистоннинг расмий позицияси қуйидагича:

"Қирғизистон мустақил, суверен давлат. Қирғизистон раҳбарияти давлатнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини сақлаш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш йўлида қатъий йўл тутмоқда. Шу билан бирга Қирғизистон-Россия давлатлараро муносабатлари ўзаро ҳурмат, тушуниш ва қўллаб-қувватлаш руҳида жадал ривожланиб боряпти. Халқларимизни умумий тарих ва Евроосиё маънавий қадриятлари боғлаб туради, Қирғизистон ва Россия ишончли иттифоқдош ва стратегик шериклардир. "

Ғалати, собиқ элчининг сўзларидан унчалик фарқ қилмайдиган расмий жавоб. Фақат бироз қуруқроқ. Демак, Қирғизистон бунга унчалик қарши ҳам эмас, шундайми?!

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° небольшая облачность
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84