my5

Гриппга қарши эмлаш короновирусдан ҳимоя қиладими? Уни олиш шартми?

САЛОМАТЛИК 17.09.2020, 19:38
1164
Гриппга қарши эмлаш короновирусдан ҳимоя қиладими? Уни олиш шартми?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди. 

Covid-19 грипп мавсумида, яъни куз-қиш фаслида хавфлироқ бўлади, шунинг учун гриппга қарши вакцина қабул қилиш ҳозирги даврда ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ.  

Бу мажбурий вакцинация эмас, лекин биз уни олишни тавсия этамиз. Куз-қиш фаслида респиратор инфекциялар кўп учрайди. Бу эса иммун тизими пасайишига сабаб бўлади ҳамда бемор ушбу даврда короновирус инфекциясини юқтирса оғир кечиши мумкин.  

Шунинг учун ушбу фаслда янаям саломатлигимизга эътиборли бўлишимиз зарур.

Covid-19 ва грипп ўзаро ўхшаш белгиларга эга бўлиб, ёши катта инсонлар ҳамда юрак ва ўпка хасталиклари каби сурункали касалликларга чалинганлар учун қаттиқ таъсир қилиши мумкин.

Гриппга қарши эмлаш даражасини кўпайиши ушбу фаслларда аҳоли орасида нафас йўли касалликларини камайтириши мумкин, шунингдек, Covid-19 пандемияси пайтида соғлиқни сақлаш тизимига бўлаётган зўриқишни камайтиради.  

Гриппга қарши вакцина одамларни Covid-19дан ҳимоя қилмайди, у гриппни ривожланиш хавфини камайтиради, шунингдек, грипп билан боғлиқ асоратлар, жумладан касалхонага жойлаштирилиш ва ҳатто ўлим хавфини камайтиради. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92