my5

Математика ўқитувчиси саволга жавоб беролмаган ўқувчи қизни калтаклаб ўлдирди

ДУНЁ 20.09.2020, 22:15
3607
Математика ўқитувчиси саволга жавоб беролмаган ўқувчи қизни калтаклаб ўлдирди

Хитойнинг Сичуан провинциясидаги мактаблардан бирида математика ўқитувчиси ўқувчи қизни саволига нотўғри жавоб бергани учун аёвсиз калтаклаб ўлдирди. 

Бу ҳақда “Gazeta.ru” нашри жабрланувчининг оиласига асосланган манбаларга кўра хабар берди.

Воқеа рўй берган 10 сентябр санасида Хитойда “Ўқитувчи куни” нишонланган бўлиб, 10 ёшли қизалоқ устозларини, жумладан, математика ўқитувчисини ҳам байрам муносабати билан табриклаш мақсадида дарсга гуллар кўтариб келган.

Математика дарсида ўқувчи қиз устозининг 2 та саволига тўғри жавоб бера олмаган. Ўқитувчи эса жазолашнинг шафқатсиз усулини қўллаган. Маълум бўлишича, у қизни тиз чукишга мажбурлаб, қулоқларидан тортиб, бошига бир неч бор зарба берган. 

Марҳум ўқувчи қизнинг эгизаги бўлиб, у ҳам шу синфда ўқийди. Унинг айтишича синглиси жисмоний зўравонликдан эгилиб қолган, ҳатто, бошини ҳам кўтара олмаган. Синфдошлари уни қўлтиқлаб, жойига ўтказишга мажбур бўлишган.

Орадан уч соатлар ўтгач, ўқитувчи уйига қўнғироқ қилиб, гўшакни кўтарган бувисига қизни мазаси қочганини айтган ва уни олиб кетишларини сўраган. Кекса аёл мактабга келиб қараса, тилдан қолган набираси кўзини ҳам оча олмаган. Қизчани мактабдан тўғри шифохонага олиб кетишган. Афсуски, кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан қизалоқ жон берган.

Бувисининг сўзларига қараганда, қизгина шу ўқитувчининг дарсларига қатнашишдан доимо қўрққан, чунки у мунтазам равишда ўқувчиларни дўппослаб, уларга нисбатан оғриқли жисмоний жазо чораларини қўллаб келган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92