my5

Жиззахда мудҳиш ЙТҲ рўй берди

ЖИНОЯТ 21.09.2020, 22:09
Теглар: ЙТҲ
1005
Жиззахда мудҳиш ЙТҲ рўй берди

Жиззахнигн Фориш тумани Нурак маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Жиззах – Қизилча 4/Р-36 йўлининг 48 километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Фориш тумани Осмонсой маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1975 йилда туғилган М.А. акасига тегишли “ГАЗ – 3102” русумли автоулов бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, “Lacetti”га урилган.

Оқибатда “Lacetti” ҳайдовчиси, Осмонсой маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1989 йилда туғилган Ш.Э. чап оёқ болдир суягининг синиши ташхиси билан Фориш тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. “ГАЗ 3102” ҳайдовчиси эса олинган тан жароҳатлари натижасида шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан вафот этди.

Ҳолат бўйича Фориш тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Шарҳлар

ЙТҲ рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш – сизнингча фойдали бўладими?

23.10.2020, 22:09

ЙТҲ рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш – сизнингча фойдали бўладими? Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати...
Оқолтинда содир бўлган ЙТҲ оқибатида "Нексия" ёниб кетди

07.10.2020, 22:03

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 01:20 ларда, Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи М39 автомобиль йўлининг...
Наманганда ЙТҲ: бир қурбон ва 3 жабрланувчи бор

02.02.2020, 16:02

1 февраль куни соат 07:10 ларда Наманган вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.Поп туманида...
Наманганда “Нексия” 30 кишини олиб келаётган “ИСУЗИ”га урилди. Қурбон бор

15.01.2020, 10:22

2020 йил 14 январь куни соат 08:20 ларда Наманган вилояти Уйчи туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.Дастлабки маълумотларга кўра,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2.94° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92