my5

Фарғонада "Истиқлол" футбол клуби ёпилди

СПОРТ 21.09.2020, 22:21
685
Фарғонада "Истиқлол" футбол клуби ёпилди

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Фарғонанинг “Истиқлол” клуби фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди.Бу ҳақда effect.uz хабар бермоқда

“Фарғонанинг Истиқлол клуби фаолиятини давом эттира олмаслиги бўйича хат билан мурожаат қилди. Бу биз учун қайғули хабар. Чунки Истиқлол кам сонли хусусий клублардан бири ҳисобланади.

Афсуски, Фарғонадаги Истиқлол аренаси масаласи ижобий ҳал этилмади. Нефтчи ҳам, Истиқлол ҳам ундан сургун қилинган. Про лига учрашувлари трансляциясини йўлга қўйиб, чўлли Ғузордан, чекка Яйпандан, тоғли Зоминдан жонли эфирга чиқдик. Аммо Фарғонанинг қоқ марказида жойлашган аренада бирорта футбол кўрмадик.

ЎзПФЛ Истиқлол футбол клубидаги иш ўрнидан четда қолаётган футболчиларга бошқа жамоаларга ўтиш имкониятини яратиб беради. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+5° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92