my5

Хонанда Моҳира Асадова Шуҳрат Қаюмовнинг ўлими сабабини маълум қилди

ЖАМИЯТ 22.09.2020, 20:06
7830
Хонанда Моҳира Асадова Шуҳрат Қаюмовнинг ўлими сабабини маълум қилди

Аввал хабар берилганидек, бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли суҳандон ва санъаткор Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида вафот этди. Хонанда Моҳира Асадова ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали марҳум санъаткорнинг бевақт ўлими сабаби ҳақида ёзди:

«Бундан икки йилча аввал Шуҳрат Қаюмов билан бир съёмка давомида анча суҳбатлашиб қолганимизда, у киши кўп вақтдан бери бетоблиги ва бу бетоблигининг сабаби эса ‘област’ларнинг бирида ўтказган тўй маросимида очиқ ва сершамол бўлган ерда терлаб туриб, қўшиқ айтгани ва шу тадбирдан сўнг икки томонлама пневмония бўлгани, бу касалликнинг давоми эса саратон касаллигига уланиб кетгани ва бу касалликка даво излаб Москва шаҳрига бориб келгани ҳақида тушкун бир кайфиятда сўзлаб бериб, мени ғамгин қилган эди.

Минг афсуски, бу бедаво дард бугун сафимиздан яна бир дўстимизни олиб кетди. Яхши сухандон, хонанда, самимий ва камтарин инсон Шуҳрат Қаюмов ўз мухлислари қалбида абадий яшайди.

Руҳингиз шод, охиратингиз обод бўлсин дўстим, дийдор қиёматга қолди», — деб хотирлайди хонанда Моҳира Асадова.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92