АсосийJamiyat

Кутилмаган сюрприз! «Times Square» андижонлик йигитнинг исм- шарифи эълон қилинди

'Кутилмаган сюрприз! «Times Square» андижонлик йигитнинг исм- шарифи эълон қилинди'ning rasmi

Нью-Йоркнинг машҳур “Times Square”да жойлашган улкан пешлавҳа (монитор)да Андижонлик йигитнинг исм-шарифи ва сурати нега эълон қилингани маълум қилинди.

Андижон вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган Достонбек Тоиров АҚШнинг “Morgan Stanley” ширкатида амалиёт ўташни бошлаган.

“Morgan Stanley” маъмурияти амалиётнинг илк куни Достонбекка кутилмаган совға тайёрлади. Нью-Йоркнинг машҳур “Times Square”даги улкан пешлавҳада Ўзбекистонлик мутахассиснинг исм-шарифи ва сурати эълон қилинди.

“Times Squareдаги улкан мониторда ўз номимни кўриб бениҳоя ҳаяжонландим” дейди Достонбек Тоиров

    Бошқа янгиликлар