my5

"Пахтакор" мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди

СПОРТ 23.09.2020, 15:10
570
"Пахтакор" мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди

Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган ягона клубимиз "Пахтакор" жамоаси бош мураббийида коронавирус инфекцияси аниқланди. Энди 7 ёки 14 кун давомида ўзини ўзи яккалаш ҳолатида бўлиши керак.

Қайд этиш жоиз, "Пахтакор" бугун Эроннинг "Шаҳр Ходро" жамоасига қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи ўйинини "шерлар" бош мураббийсиз ўтказишга мажбур. Мазкур баҳсдаги ғалаба Тошкент клубини мусобақа нимчорак финалига олиб чиқади.

5-тур натижаларига кўра, "Пахтакор" ўз гуруҳида 8 очко жамлаган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+5° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92