my5

“Ўзбекнефтгаз”: Муйноқда 10 йил аввал фаолияти тугатилган қудуқдан табиий газ олина бошланди

ИҚТИСОДИЁТ 23.09.2020, 16:44
366
“Ўзбекнефтгаз”: Муйноқда 10 йил аввал фаолияти тугатилган қудуқдан табиий газ олина бошланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб олинмайдиган, фаолияти тугатилган қудуқларнинг ҳолати қайтадан ўрганилди.

Матбуот хизматининг таъкидлашича, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дали” газ конидаги тугатилган қудуқлар мажмуасида турган 7-сонли қудуқда олиб борилган ўрганишлар натижасида, табиий газ захираси мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу қудуқ тўла таъмирланиб, қайта ишга қўшилди. Қудуқда 2404-2396м интервал оралиғида перфорация ишлари ўтказилгандан сўнг, қудуқ ўзлаштирилди.

Натижада қудуқдан ўртача кунлик 45 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Дали” газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° небольшая облачность
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84